Нагельсманн Германия терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Фликни ўз лавозимидан озод қилган Германия ўзига янги бош мураббий топди. Юлиан Нагельcманн терма жамоада иш бошлайди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, 36 ёшли мутахассис "Евро-2024" турниригача "Немис машинаси"ни бошқаради. У билан оғзаки келишувга эришилди.
Миш-мишларга қараганда, Нагельсманн 2024 йилда Германиядан кетиб, клубда ишлашни бошлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг