Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари старт олмоқда. Ҳозирча мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилмаган бўлсада, бир неча спорт турларида мусобақалар бошланиб кетган.
Жумладан, бугун футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари мусобақадаги иштирокни бошлайдилар.
Аввалроқ футболчиларимиз гуруҳда Афғонистон, Гонконг ва Сурия вакиллари билан ўйнашлари ҳақида хабар қилинганди. Бироқ Афғонистон ва Сурия терма жамоаси мусобақада иштирок этмасликка қарор қилди. Якунда Ўзбекистон ва Гонконг терма жамоалари иккита ўйин орқали гуруҳдаги ғолибни аниқлаб олишлари маълум қилинди. Ушбу ўйинларнинг дастлабкиси бугун ўтказилади.
Осиё ўйинлари
"С" гуруҳи
Ўзбекистон U-23 - Гонконг U-23
Бошланиш вақти: 16:30
Ушбу терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 25 сентябрь куни ўтказилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!