date
views 259

“Барселона”дан супер камбек. Сўнгги ўн дақиқада 0:2 ҳисобини 3:2га айлантирди

“Барселона”дан супер камбек. Сўнгги ўн дақиқада 0:2 ҳисобини 3:2га айлантирди

Ла Лиганинг 6-туридан ўрин олган "Барселона" - "Сельта" баҳси мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Дастлаб, 2 та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган Бенитез шогирдлари сўнгги дақиқаларда 3 та гол ўтказиб юборди. Левандовски дубль қилган бўлса, Канселу ғалаба голини урди.

3 очкони қўлга киритган каталонияликлар турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди.

"Барселона" - "Сельта" 3:2

Голлар: 19 -  Йорген-Странд Ларсен, 76 - Анастасиос Дувикас, 81 - Роберт Левандовски, 86 - Роберт Левандовски, 89 - Канселу

"Барселона": тер Штеген, Канселу, Ферран Торрес, Левандовски, Жоау Феликс, Кристенсен, Маркос Алонсо, Ромеу, Де Йонг, Гюндоган, Кюнде.

"Сельта": Иван, Мингеса, Унаи, Старфельт, Карлос, Михайло, Белтран, Лука, Аспас, Ларсен, Бамба.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барселона”дан супер камбек. Сўнгги ўн дақиқада 0:2 ҳисобини 3:2га айлантирди