date
views 255

Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" толиқишимизни кутди ва бундан фойдаланди"

Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" толиқишимизни кутди ва бундан фойдаланди"

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Насаф" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Натижа биз кутгандек бўлмади. “Бунёдкор”нинг режаси бўйича ўйин кетди. Ҳолатимиз ёмонлигини билардик. Таркибда муаммолар билан чиқдик. Шунга қарамасдан вазиятлар ярата олдик. Лекин ўз майдонимизда гол уришга жуда қийналяпмиз. Натижа ҳам шуни кўрсатиб турибди. Йигитларга катта эътирозимиз йўғ-у, ҳужум чизиғида футболчиларимиз яхшироқ ҳаракат қилишлари керак эди. Футболда шунақа, агар гол ура олмасанг натижа қилиш қийин. Биз гол уролмадик, ҳаммаси “Бунёдкор”нинг режаси бўйича кетди. “Бунёдкор” бизни толиқишимизни кутди ва қарши ҳужумда бундан унумли фойдаланди.

- Ўйин қайдномасида Умар Эшмуродов кўринмади.

- Умарни бетоблиги учун қайдномага ҳам кирита олмадик. Бу биз учун йўқотиш бўлди. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" толиқишимизни кутди ва бундан фойдаланди"