date
views 204

Ла Лига. Мадрид дербисида "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди

Ла Лига. Мадрид дербисида "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди

Ла Лиганинг 6-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Реал" баҳси "матрасчилар"нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Дастлаб, 4-дақиқада Мората ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Гризманн орадаги фарқни иккитага оширди. 35-дақиқада эса Кроос супер голи билан, фарқни қисқартирди. Иккинчи тайм бошида Мората иккинчи бор Кепа дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, "Атлетико" турнир жадвалида 5-ўринга чиқиб олди. "Реал" эса 3-поғонага тушиб кетди.

"Атлетико" – "Реал Мадрид" 3:1

Голлар: 1:0 – 4 Мората, 2:0 – 18 Гризманн, 2:1 – 35 Кроос, 3:1 – 46 Мората.

Атлетико – Облак, Молина (Аспиликуэта, 65), Савич, Хименес (Корреа, 86), Эрмосо, Коке (Витцель, 46), Сауль, Льоренте, Лино (Галан, 87), Гризманн, Мората (Депай, 82).

Реал Мадрид – Аррисабалага, Алаба, Рюдигер, Фран Гарсия (Менди, 57), Вальверде, Кроос (Браим Диас, 70), Модрич (Хоселу, 46), Камавинга (Тчуамени, 57), Васкес (Начо, 57), Беллингем, Родриго.

Огоҳлантиришлар: Модрич (45), Хименес (45), Менди (67), Беллингем (90).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. Мадрид дербисида "Атлетико" "Реал"ни мағлуб этди