Олимпиада ҳамда жаҳон чемпиони бўлган юртдошимиз ҳозиргина Осиё ўйинларидаги илк жангини ўтказди.
У Жанубий Корея вакили Сех Еонг Жога қарши рингга кўтарилди. -51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган юртдошимиз 1-раундда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Иккинчи раундда жанубий корелик боксчининг кўзидан олган жароҳати туфайли, жангни давом эттира олмади.
Шу тариқа Дўсматов ўз юришини ғалаба билан бошлади. Энди у кейинги босқичда принципиал рақибга айланган қозоғистонлик Сакен Биббосинов билан тўқнаш келади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар