date

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Мўғулистон дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Мўғулистон дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди

Осиё ўйинлари доирасидаги аёллар футболи бўйича Мўғулистон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз йирик 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувда голларга Азиза Норбоева, Шоҳида Тожиддинова, Мафтуна Шойимова, Диёра Ҳабибуллаева (дубль) ва Нилуфар Қудратова муаллифлик қилди. Мўғулистон терма жамоаси бу ўйинда майдонни голсиз тарк этди.

Маълумот ўрнида, терма жамоамиз навбатдаги баҳсни 28 сентябрь куни ўтказади. Унда вакилаларимизга мезбон Хитой термаси рақиблик қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Мўғулистон дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди