Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган бокс баҳслари ҳам старт олди. Хабар бериб ўтганимиздек, бугун 2 нафар вакилимиз илк жангларини ўтказади.
Уларнинг дастлабкиси -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Зокирова таиландлик Байсон Маниконга қарши рингга кўтарилди. Муросасиз кечган баҳсда афсуски юртдошимиз 5:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бу қизлар терма жамоасидаги 2-йўқотишимиз бўлди. Кеча, Навбаҳор Ҳамидова ҳам таиландлик рақибасига имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар