Ханчжоу-2022. Нодирбек Абдусатторов кумуш, Жавоҳир Синдоров бронза медалини қўлга киритди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Осиё ўйинлари доирасидаги шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов вьетнамлик Туан Леига қарши дона сурди. Қизиқарли кечган баҳсда вакилимиз ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз 9-турни муваффақиятли якунлади.
Шу тариқа, шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам делегациямиз ҳисобига қўшалоқ медаллар тақдим қилди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Нодирбек Aбдусатторов 7 очко билан кумуш, Жавоҳир Синдоров эса 6.5 очко билан бронза медалига сазовор бўлди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…