date
views 402

Марко Станоевич: "Ал Садд" билан ўйинда бутун Ўзбекистон "Насаф" билан бирга бўлади"

Марко Станоевич: "Ал Садд" билан ўйинда бутун Ўзбекистон "Насаф" билан бирга бўлади"

"Насаф" ярим ҳимоячиси Марко Станоевич "Олимпик"ка қарши кечган учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғалабали йўлга қайтиб олдик деб ўйлайман. "Олимпик" билан оддий ўйин бўлмади. Рақиб сафида тезкор ва техник кучли футболчилар бор эди. Албатта, иккинчи даврани барқарор ўтказишга ҳаракат қиляпман, чунки 6 ой давомида майдонга чиқмадим. Жамоага ёрдам бериш иштиёқида майдонга тушяпман.

ОЧЛ умуман бошқа даражадаги мусобақа. Ҳозир 3 та фронтда ҳам курашни давом эттирмоқдамиз.

"Ал Садд" билан ўйинда бутун Ўзбекистон биз билан бирга бўлади. Қандай рақиб билан ўйнасак ҳам, ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак",  – дейди Марко Станоевич.

ОЧЛ 2-тури доирасидаги "Насаф" – "Ал Садд" баҳси 2 октябрь куни 21:00 да старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марко Станоевич: "Ал Садд" билан ўйинда бутун Ўзбекистон "Насаф" билан бирга бўлади"