Франциялик собиқ футболчи Зинедин Зидан "Марсел" клуби бош мураббийи бўлишга тайёрлигини маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, бир неча ҳафта олдин 51 ёшли мутахассис Саудия Арабистони вакиллари билан ташкилот француз клубини сотиб олишган тақдирда жамоани бошқариши борасида келишувга эришган.
Таъкидланишича, Яқин Шарқ мамлакати тижорат вакиллари "Марсел"ни "француз Ньюкасл"ига айлантирмоқчи, Зиданга эса лойиҳанинг амбицияси, шунингдек, трансферлар учун 300 миллион евро ажратилиши маъқул келмоқда.
Шу билан бирга, Фрэнк Маккорт 7 йил аввал 45 миллион еврога сотиб олинган клубни сотиш ниятида эмаслигини таъкидламоқда.
Зидан хизматига “Реал” ва “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар