“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ярим ҳимоячи Фермин Лопеснинг ўйинидан ҳайратга тушганини яширмади.
20 ёшли футболчи яқинда “Мальорка” дарвозасига дебют голини урган эди. “Севилья”га қарши ўйинда истеъдодли ўйинчи 37-дақиқада жароҳат олган Рафинья ўрнини эгаллаб, жуда яхши ўйин кўрсатди.
- Фермин ўйинга жуда зўр қўшилди. Юқори савияда ўйнаш учун маҳорати етарли экан. У узоқ йиллар давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилишга лойиқ. Бунинг учун унинг ўзида ишонч бўлиши керак. Биз академиямиз тарбияланувчиларига имкон беришимиз лозим.
Фермин тўпни ўзида маҳорат билан ушлаб туради, тўпни йўқотмайди, узоқдан кучли ва аниқ зарба бера олади. “Барселона”да ўйнаш учун талаб этиладиган сифатларнинг барчасини ўзлаштирган, - деди Хави Эрнандес.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди