Осиё ўйинларининг бокс баҳслари янада қизғин тус олмоқда. Бугунги кун дастуридан бир қатор вакилларимизнинг чиқиши ўрин олганлиги борасида хабарингиз бор.
Уларнинг иккинчисида -54 кг вазнли боксчимиз Нигина Ўктамова рингга кўтарилди. У Япония вакиласи Ринка Киношитага қарши баҳс юритди, юртдошимиз уч раунд рақибасига имконият қолдирмади ва хақли равишда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал босқичига йўл олди.
Энг асосийси эса, Ўктамова Париж Олимпиадасига йўлланмани ҳам қўлга киритди.
Олдинда бизни Асадхўжа Мўйдинхўдаев ва Баҳодир Жалолов жанглари кутиб турибди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар