00:30 / 01.10.2023
738

Файзуллаевга янги вазифа юкланди ёхуд бош мураббий Аббос ҳақида нималар деди?

Файзуллаевга янги вазифа юкланди ёхуд бош мураббий Аббос ҳақида нималар деди?

Россия Премьер-лигасининг ўнинчи турига келиб, ЦСКА футболчилари бешта ўйин давом этган ғалабасиз сериясига барҳам берди.

Москвалик “армиячи”лар ўз майдонида аутсайдер жамоаларидан бири “Балтика”ни қабул қилган бўлса-да, рақибдан жиддий қаршиликка учради.

Уч очколи баҳсни тўлиқ майдонда ўтказган легионеримиз Аббосбек Файзуллаев бу гал ҳам жуда фаол ўйин кўрсатиб, мухлису мутахассислар олқишига сазовор бўлди.

ЦСКА бош мураббийи Владимир Фетодов журналистлар билан суҳбатда ўзбек футболчиси ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.

— Узоқ кутилган ғалаба. Ҳимояда ишончли ўйнадик. Биринчи бўлимда совуққонлик етишмаган бўлиши мумкин. Аниқроқ ўйнаш мумкин бўлган ҳолатлар ҳам кузатилди. Рақибни ҳам олқишлаш керак. Бу жамоа Премьер-лигага мослашиб олди. “Балтика”да шижоат бор, прессинг уюштиради, олдинга интилади, яхши ҳимояланади.

— Нега Заболотний ўйинга анча кеч туширилди?

— Антонга сўнгги учрашувларда босим катта бўлди. Ҳар бир одам озгина ҳордиқ чиқариши керак. Биз уни эҳтиёт қилишга ва вазиятга қараб иш кўришга ҳаракат қилдик. Антон ҳар қандай вақтда ҳам майдонга тушиши мумкин эди.

— Файзуллаев ўйиндан ўйинга фаолроқ ўйнаяпти, бу гал узоқ масофалардан зарба бера бошлади...

— Бу ёмон эмас, албатта. Лекин масофани ҳис қилиш керак. Аббос тўпни узатишга ҳаракаи қилган вазиятлар бўлди, бироқ бир сония шошилгани учун тўп етиб бормади. Узоқдан зарба берган бир вазиятда Фёдор Чалов очилган эди, тўпни унга етказиб берганида ҳужумчи бундай ҳолатда нима қилишни яхши биларди.

Файзуллаевни зарба беришга ихтисослаштиряпмиз. Лекин зарбалар гол урса бўладиган масофадан йўлланиши керак.

— Давила ва Файзуллаев қанотларни кўп алмаштирди. Бу сизнинг кўрсатмангизми?

— Учрашув давомида бўш ҳудуд очилса, иккаласи марказга қараб интилди, тўпни олишга ҳаракат қилди. Ҳужум ташкил қилишда ҳам шундай бўлди. Позицияларни алмаштириб ўйнаш, ҳозир нормал ҳолат ҳисобланади.

ЦСКА қийин ғалабадан кейин очколари сонини 16 тага етказиб олди. Навбатдаги турда “армиячилар” юқори ўринлар учун курашдаги асосий рақибларидан бири – “Спартак” жамоаси меҳмони бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Файзуллаевга янги вазифа юкланди ёхуд бош мураббий Аббос ҳақида нималар деди?