Ханчжоу шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинлари доирасида бокс баҳслари давом этмоқда. Эркаклар ўртасида 80 кг вазн тоифасида қатнашаётган ҳамюртимиз Тўрабек Ҳабибуллаев чорак финалда иорданиялик Хуссейн Иашишга қарши рингга кўтарилди.
Баҳс тўлиқ 3 раунд давом этди ва якунда Тўрабек ғалаба қозонди - 3:2.
Таъкидлаш жоиз, вакилимиз биринчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширишга муваффақ бўлди.
Тўрабек ярим финалда Туохетаер Биеке ва Бекжигит Ўмурбек Уулу жанги ғолибига қарши рингга чиқади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар