Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Шахмат бўйича жамоавий баҳсларнинг 3-раундида эркаклар терма жамоамиз Вьетнамга қарши дона сурди. Баҳс 1:3 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлди.
Аёллар терма жамоамиз эса худди шу мамлакат шахматчи аёлларига 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Маълумот ўрнида, эркаклар термамиз 2-раундда Ҳиндистон билан 2:2 ҳисобида дурангга имзо чеккан. Аёллар жамоамиз эса Филиппин билан шу ҳисобда муроса кўчасини танлаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар