date
views 297

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 29 йилдан сўнг ярим финалга чиқди

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 29 йилдан сўнг ярим финалга чиқди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги юришини давом эттиради. Чорак финалда Саудия Арабистони билан тўқнаш келган ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу эса бизга ярим финал эшикларини очди.

Шу тариқа Ўзбекистон 1994 йилдан сўнг илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди. Ўшанда Рустам Акрамов бошчилигидаги терма жамоамиз Хиросимадаги Осиё ўйинларида ғолиб чиққан эди. Ундан кейинги мусобақаларда "оқ бўрилар" тўрт бор чорак финалгача етиб борган.

Тимур Кападзе эса Убиража Вега Да Силва, Виктор Борисов, Рауф Инилеев, Аҳмад Убайдуллаев, Миржалол Қосимов, Равшан Ҳайдаровнинг натижаларини яхшилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Осиё ўйинларида 29 йилдан сўнг ярим финалга чиқди