Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ас-Садд" учрашуви якунига етди ва унди вакилларимиз ишончли 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, 29-дақиқада Шерзод Насруллаевнинг узатмасидан сўнг Азизбек Амонов зарба йўллади, қайтган тўпни Суҳроб Нуруллоев совуққонлик билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
Иккинчи тайм гол билан бошланди: Сидиқовнинг ажойиб пасидан сўнг Азизбек Амонов рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 57-дақиқада эса "аждарлар" яна гол урди. Бозоровнинг узатмасидан сўнг Амонов рақиб посбони билан бирга-бир базиятга чиқиб бордфи ва тўпни Баршамнинг устидан ошириб қўя қолди.
81-дақиқада меҳмонлар аъзоси Булайим Ҳуҳи ҳисобни қисқартирди. Ўйин сўнгида Акрам Афиф майдондан четлатиллди.
Шу тариқа, қаршиликлар иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди.
НАСАФ (Ўзбекистон) – АЛ САДД (Қатар) 3:1
Голлар: Суҳроб Нуруллоев 29', Азизбек Амонов 46', 58'
"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой (25.Бекжон Раҳматов, 85), 9.Жавоҳир Сидиқов (70.Жамбули Жигаури, 66), 17.Суҳроб Нуруллоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 71), 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов (21.Дониёр Нарзуллаев, 85).
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 10.Андрес Чавес, 13.Адҳамжон Мусулмонов, 32.Зафар Ҳакимов, 36.Азизжон Ахроров.
"Ал Садд": 22.Мешаал Баршам, 5.Тариқ Салмон, 6.Пауло Силва Отавио, 7.Муҳаммад Ваад, 9.Юсуф Абдурисаг (11.Бағдод Бунеджа, 46), 10.Ҳасан Ал Ҳайдос (8.Али Асад, 61), 15.Булаем Ҳуҳи, 19.Гонсало Хименес Плата, 51.Акром Афиф, 70.Мусааб Хидир (55.Амин Ҳазбави, 46), 88.Андрес Вилья Матеус.
Захира: 1.Саад Ал Шиб, 30.Жеҳад Ҳудиб, 13.Абдулла Ал Язиди, 14.Мустафо Тариқ, 23.Ҳошим Али, 28.Аҳмад Ал Саид, 37.Аҳмад Суҳайл, 96.Анас Абвени.
Огоҳлантиришлар: Суҳроб Нуруллоев (42), Ғолиб Ғайбуллаев (50), Жавоҳир Сидиқов (60), Гонсало Хименес Плата (60), Акром Афиф (84).
Четлатиш: Акром Афиф (87).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!