date
views 215

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар термаси КХДРга 0:8 ҳисобида таслим бўлди

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар термаси КХДРга 0:8 ҳисобида таслим бўлди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда КХДР билан баҳс олиб борди.

Учрашувда Ўзбекистон йирик ҳисобда енгилди ва энди бронза учун курашадиган бўлди. Эҳтимолий рақиб – Хитой ёки Япония. Бронза учун беллашув 6 октябрь куни бўлиб ўтади.

Осиё ўйинлари

1/2 финал

Ўзбекистон – КХДР 0:8

Ханчжоу. "Линпинг" стадиони. 15:00

Голлар: Хон 9', Ан 45+2', Ри Ён 50', Ким К 18', 46', 63', 83', Ким Х 90+1'

Ўзбекистон: 1.Мафтуна Жонимқулова, 2.Мадина Ҳикматова, 4.Феруза Бобохўжаева, 6.Дилрабо Асадова, 7.Нилуфар Қудратова, 8.Илвина Аблякимова, 9.Зарина Норбоева, 16.Зарина Маматкаримова, 18.Азиза Норбоева, 19.Нозима Эргашева, 20.Камила Зарипова.

Захира: Аминжонова, Набиқулова, Хабибуллаева, Шоимова, Бахтиярова, Ғуломова, Амирова, Зоирова, Карачик, Тожиддинова, Қўчқорова.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар термаси илк турда Монголияни 6:0 ҳисобида ютган бўлса, Хитойга худди шу ҳисобда ютқазганди. Чорак финалда эса Хитой Тайпейи 2:1 ҳисобида мағлуб этилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар термаси КХДРга 0:8 ҳисобида таслим бўлди