date
views 232

Сафина Саъдуллаева Осиё ўйинлари чемпиони, Радзивил кумуш медални қўлга киритди

Сафина Саъдуллаева Осиё ўйинлари чемпиони, Радзивил кумуш медални қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзолари Сафина Саъдуллаева ва Светлана Радзивил баландликка сакраш дастурида медаллар учун кураш олиб боришди.

13 спортчи қатнашган беллашувда иштирокчиларнинг ярмидан ортиғи 1,80 м баландликкача етиб кела олмади.

1,83 м баландлик тўсиғидан кейин фақат тўрт спортчи - икки ўзбекистонлик ва икки қозоғистонлик атлетикачилар қолишди.

Қозоғистон вакили Кристина Овчинникова 1.86 тўсиғидан ўта олмади.

Натижада Сафина Садуллаева, Светлана Радзивил ва Надежда Дубровская баҳслар якунланмасидан ўзлари учун медалларни нақд қилишди. Энди масала ким қайси медалга эга бўлишида қолганди. Якунда ушбу атлетикачиларнинг ҳеч бири уч уринишда ҳам 1.89 метр баландликдан ўта олмади, лекин олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон вакилларига насиб этди. Шоҳсупадаги ўринлар уринишлар сонига қараб тақсимланди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Жакартада ўтказилган олдинги Осиё ўйинларида ҳам ушбу спорт тури бўйича олтин ва кумуш медалларни Ўзбекистон вакиллари - Светлана Радзивил ҳамда Надия Дўсанова қўлга киритганди. Ўшанда ҳам Надежда Дубровскаяга учинчи ўринда қолиб кетганди.

Айни вақтда 36 ёшда бўлган Радзивил жами уч карра Осиё ўйинлари ғолиби саналади, у Жакарта-2018 турниригача яна икки Осиё ўйинларида, Гуанчжоу-2010 ва Инчеон-2014 ўйинларида тенгсиз бўлганди. Унга олтин медаллар тақдим этган натижаси ва турнирдаги шахсий рекорди 1.96 метр натижаси ҳисобланади.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 14 тага, кумуш медаллар сони 15 тага етди. Айни вақтда Ўзбекистон жами 50 та медал билан умумий рейтингда Ҳиндистондан фақат кумуш медаллар сони камлиги туфайли ортда қолиб, 5-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сафина Саъдуллаева Осиё ўйинлари чемпиони, Радзивил кумуш медални қўлга киритди