Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Мумбай Сити" баҳси бўлиб ўтди ва унда наманганликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлим Ўткир Юсуповнинг пенальтини қайтарган вазияти билан ёдда қолди. Учрашувнинг 41-дақиқасида меҳмонларнинг ҳужуми пайтида тўп тасодифан Иброҳим Йўлдошевнинг қўлига тегди. Натижада "лочинлар" дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгиланди. Пенальтини Стюарт амалга оширди ва унинг зарбасидан сўнг, тўпни Ўткир Юсупов қайтарди.
Иккинчи бўлимни кетма-кет ҳужумлар билан бошлаган "Навбаҳор" 52-дақиқада ҳисобни очди. Жамшид Искандеров узоқ масофадан супер зарба йўллади ва мусобақадаги энг чиройлм голлардан бирига муаллифлик қилди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Остон Уруновнинг супер рейдидан сўнг Жасурбек Яхшибоев аниқ зарба йўллаб, фарқни иккитага ошириб қўйди.
87-дақиқада дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан Дониёр Абдуманнопов тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади - 3:0.
Шу тариқа, Самвел Бабаян шогирдлари ишончли ғалабани тантана қилди.
Осиё Чемпионлар Лигаси
"D" гуруҳи. 2-тур
"Навбаҳор" (Ўзбекистон) – "Мумбай Сити" (Ҳиндистон) 3:0
Голлар: Жамшид Искандеров (Жасур Яхшибоев) 52, Жасур Яхшибоев (Остон Ўрунов) 59, 2:0, Дониёр Абдуманнопов (Темурхўжа Абдухолиқов) 87
"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (19.Дониёр Абдуманнопов,82), 8.Жасурбек Яхшибоев (77.Асадбек Собиржонов, 82), 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 91.Тома Табатадзе (21.Темурхўжа Абдухолиқов,72).
Захира: 12.Игнатий Нестеров, 16.Жаҳонгир Бўриев, 4.Азимжон Аҳмедов, 17.Аброр Исмоилов, 20.Музаффархон Мўминов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 31.Лука Чермель, 98.Давронбек Олимжонов.
"Мумбай Сити": 1.Пурба Лаченпа, 4.Тири, 5.Меҳтаб Сингҳ, 6.Викрам Партап (29.Бипин Сингҳ, 70), 7.Лаллиагзуала Чҳангте (23.Абдуносир Эл Хаяти,58), 8.Ван Ниэфф, 18.Ростин Гриффитс (с), 24.Грег Стюарт, 30.Жорже Перейра Диас, 31.Акаш Мишра, 45.Лаленгмавиа (11.Гуркираи Сингҳ, 87).
Захира: 22.Бҳаскар Рой, 2.Раҳул Бҳеке, 16.Раи Винит, 17.Санжеев Сталин, 20.Жайеш Дилип Ране, 21.Сеилентҳанг Лотжем, 28.Аюш Чҳикара, 44.Ҳален Нонгтду, 60.Франклин Назаретҳ.
Амалга оширилмаган пенальти: Грег Стюарт ("Мумбай Сити") 42.
Огоҳлантириш: Иброҳим Йўлдошев ("Навбаҳор") 62, Жорже Перейра Диас ("Мумбай Сити").
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!