Осиё ўйинлари: Ҳасанбой Дўсматов финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилди

Осиё ўйинлари: Ҳасанбой Дўсматов финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилди

Осиё ўйинларининг бокс баҳслари ҳал қилувчи паллага кириб келди. Бугун бир қатор ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Улар орасидан ўрин олган -51 кг вазн тоифасидаги жангларда ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов япониялик Томоя Цубоига қарши баҳс юритди.

Маълумки, япониялик боксчи ҳам -54 кг вазн тоифасида Белградда жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди. Хуллас, финал олдидан финал жанги эди. Жанг жуда қизиқарли ва шиддатли равишда кечди. Якунда юртдошимиз 4:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, финалга йўл олиши билан бирга Париж Олимпиадасига ҳам йўлланмани қўлга киритди.

Энди, ҳамюртимиз осиё ўйинлари ғолиблиги учун Таиланд вакили Титсиан Панмотга қарши жанг қилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар