Ханчжоуда давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳслари финалига йўл олган яна бир ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаков иштирокидаги жанг ҳам ўз якунига етди.
-57 кг вазн тоифасида финал остонасига қадар барча рақибларини катта устунликда мағлуб этиб келган юртдошимиз, ҳал қилувчи жангда япониялик Шудаи Харадага қарши рингга кўтарилди.
Кўтаринки кайфиятда жангни бошлаган юртдошимиз рақибидан бир бош устун эканлигини яна бир бор намойиш этди. Жанг иккинчи раундда ўз якунига етди. Ҳамюртимиз рақибини 1-раундда 3 марта нокдаун ҳолатига туширган бўлса, 2-раундда икки марта шундай ҳолатга туширди ва якунда япон боксчисининг мураббийлари оқ сочиқ ташлади.
Шу тариқа юртдошимиз Осиё ўйинлари ғолибига айланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди