Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо 47 та миллий ассоциация, ФИФАга аъзо конфедерациялар вакиллари қатнашаётган ва мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур конференцияда ФИФА президенти Жанни Инфантино, ОФК катта вице-президенти Зав Зав ва бошқалар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов конференциянинг очилиш маросимида сўзга чиқиб, унинг ишига муваффақиятлар тилади.