date
views 232

Осимхен: Энди пенальти тепмайман!

Осимхен: Энди пенальти тепмайман!

Яқинда пенальтидан гол ура олмаганидан кейин кўпчилик олдида изза бўлган “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен энди 11 метрлик белгидан зарба бермасликка қарор қилганини айтди.

La Repubblica нашрининг ёзишича, нигериялик футболчининг кескин қарорга келишига клуб матбуот хизмати унинг устидан кулгани сабаб бўлган.

Бу зиддиятли вазиятдан кейин “Наполи” жамоаси ўйинларда учта пенальти ишлади. Виктор Осимхен гапида туриб, уларнинг бирортасини ижро этмади.

24 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда тўққиз марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди ва битта голли пас узатди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осимхен: Энди пенальти тепмайман!