Осиё ўйинлари доирасидаги 3-ўрин учун бўлган Ўзбекистон - Гонгконг баҳси якунланди ва унда вакилларимиз йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг бронза медалларига эга чиқди.
Биринчи бўлим сўнгида Алишер Одилов ҳисобни очган бўлса, 49 ва 59-дақиқаларда Ҳусаин Норчаев гол уриб, дублни расмийлаштирди. 74-дақиқада эса Алибек Давронов ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Тимур Кападзе шогирдлари турнирдаги иштирокини якунлади.
Осиё ўйинлари
3-ўрин учун баҳс
Ўзбекистон U-23 – Гонконг U-23 4:0
Голлар: Алишер Одилов 43, 1:0, Ҳусайин Норчаев (Маҳмуд Маҳамаджонов) 48, 2:0, Ҳусайин Норчаев (Алибек Давронов) 59, Алибек Давронов (Жасур Жалолиддинов) 74
Ўзбекистон U-23: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов (14.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 86), 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Беҳзод Шамсиев ( 4.Шоҳжаҳон Султонмуродов,86), 7.Ҳожимат Эркинов, 8.Иброҳим Ибрагимов, 11.Отабек Жўрақўзиев (10.Жасурбек Жалолиддинов, 69), 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайин Норчаев (9.Улуғбек Ҳошимов,69), 22.Алишер Одилов (20.Русланбек Жиянов, 69).
Захира: 1.Отабек Боймуродов, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 13.Элдорбек Бегимов, 15.Шерзод Эсанов, 16.Асадбек Раҳимжонов.
Бош мураббий: Тимур Кападзе.
Гонконг U-23: 19.Це Ка Винг, 3.Жожо Кристиан Александер, 4.Ли Нгаи Хои, 6.Ву Чун Минг, 9.Орр Мэтью Эллиот Винг Каи, 10.Сун Минг Хим, 11.Пун Пуи Хин, 13.Хан Жаҳангир, 14.Ю Жессе Жой Йин, 16.Лам Хин Тинг, 22.Цанг Йи Ханг Эллисон.
Захира: 1.Нг Ваи Хим, 18.Понг Чеук Хеи, 2.Чан Хои Пак Пако, 5.Йип Чеук Ман, 7.Лам Жордан Лок Кан, 8.Вонг Хо Чун Ансон, 12.Чов Тимоти Стефен, 15.Лау Ка Киу, 17.Чанг Хеи Йин, 20.Ичикава Сохго, 21.Ченг Чун Ванг Рьян.
Бош мураббий: Жоерн Андерсен.
Огоҳлантириш: Улуғбек Ҳошимов 80, Ву Чун Минг 86 Жожо Кристиан Александер 90.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг