Ҳамидов: Бугун "Насаф", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" мухлислари ҳам "Андижон"га ишқибозчилик қилишади
Бугун Андижонда Суперлигада 21-турдан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви ўтказилади. Бу баҳс аҳамиятга молик саналади. Чунки мезбонлар тошкентликлардан очко олса ёки ғалаба қозонса, чемпионатда интрига янада қизиб кетади. Акси бўлса, "шерлар" чемпионлик сари яна бир қадам ташлаган бўлади.
Ушбу муҳим беллашувни Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради. Ўйин олдидан шарҳловчи телеграмдаги саҳифасида ўз фикрларини билдирди.
- "Андижон" лидер жамоаларга бу мавсум ҳақиқий бош оғриқ клуб бўлаётганини биласиз. Водий мухлислари ҳам жамоаси ўйинларидан мамнун.
Бугунги рақиб чемпионликка яқин "Пахтакор"... Бугун андижонликларга қўшилиб "Насаф", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" мухлислари ҳам "Андижон"га ишқибозчилик қилишади, "Пахтакор" қоқилсин дея…
Охирга вақтлар ишлари юришмаётган "Пахтакор"нинг таъқибчилар билан орадаги фарқи ҳам тобора қисқариб бормоқда, камига ОЧЛдаги кетма-кет омадсизликлари янада босим юклаяпти. Ушбу босимдан чиқиб олиш учун ҳам бугун "Андижон"ни мағлуб этишга уринади.
Кўрамиз "Андижон" қаршилик, фарғоналик ва наманганлик мухлисларини хурсанд қиладими ёки "Пахтакор"нинг яна бир чемпионлиги учун катта қадамига имкон берадими?
Ўйин трансляцияси “АндижонТВ”да жонли, “Спорт” каналида такрорий кетади, - деди Хайрулла Ҳамидов.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг