«Реал» Андре Гомешни 50 миллион еврога сотиб олишга яқин турибди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Реал» Андре Гомешни 50 миллион еврога сотиб олишга яқин турибди

Спорт 20-07-2016, 10:12 1 024
«Реал» Андре Гомешни 50 миллион еврога сотиб олишга яқин турибди

«Валенсия» ярим ҳимоячиси Андре Гомеш фаолиятини «Реал»да давом эттиришга яқин турибди, деб ёзмоқда "fut.uz" сайти.

Хабар қилинишича, «Реал» раҳбарияти ярим ҳимоячини 50 миллион еврога сотиб олишга қарор қилишган. Боз устига яна 5-10 миллион евро мукофот сифатида «Валенсия»га тўланиши мумкин.

Айни вақтда музокара жараёни давом этмоқда. Клублар ўртасидаги муносабат яхши бўлгани боис «Валенсия» шартномада кўрсатилган 65 миллион евродан камроқ пулга Гомешни сотиши мумкин.
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.