Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIХ ёзги Осиё ўйинларида муносиб иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Тошкентга қайтиб келди. Пойтахт аэропортида спортчилар тантанали равишда кутиб олинди, деб хабар бермоқда Sputnik.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёвнинг мамлакат спорт делегацияси аъзоларига йўллаган табрикларини бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
XIХ ёзги Осиё ўйинлари 23 сентябрь-8 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси жами 71 та медални қўлга киритди. Шундан 22 таси олтин, 18 таси кумуш ва 31 таси эса бронза медалларидир. Бу ўтган Осиё ўйинларига нисбатан рекорд натижа.
Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 45 та давлат орасида фахрли бешинчи ўринни эгаллади.
Президент Шавкат Мирзиёев бу натижани “Ўзбекистон спорти тарихида яна бир ёрқин саҳифа очди, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз” деди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди