13:30 / 10.10.2023
295

"Пахтакор"га супер гол урган Рубин Хебай билан суҳбат

"Пахтакор"га супер гол урган Рубин Хебай билан суҳбат

Албаниялик тўпурар яна катта саҳанада. Бу йил Суперлигамизда қаҳрамонлик кўрсатаётган Рубин Хебай “Андижон”нинг чинакамига ноёб топилмасига айланмоқда. У “Пахтакор”га қарши учрашувда супер зарбаси билан чемпион жамоанинг мағлуб этилишида ўз ҳиссасини қўшди.

- Рубин ажойиб ғалаба билан табриклайман. Аввало, ўйин ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Мен жуда ҳам хурсандман. Жамоа ўйини, гол, ғалаба, умуман барчасидан мамнунман.

- Урган голингизни қандай таърифлаган бўлардингиз?

- Ўйлайманки, бир марта зарба бериш яхшироқ. Яъни, ўша биргина зарбангизни гол билан тугаши бошқа кўплаб голсиз берилган зарбалардан яхшироқ. Бу энг яхши вазият эди ва ажойиб нуқтадан зарба беришга муваффақ бўлдим. Гол урганимдан ҳамда жамоамга уч очко олишида ёрдам берганимдан бахтиёрман.

- Ўзингиз ҳам шунақа гол уришингизни ўйлаганмидингиз?

- Ҳужумчилар учун доим қанча кўп гол урсангиз шунча яхши. Бунинг учун сиз ҳар бир учрашувда жанг қилишингиз керак. Кўпроқ гол уриш учун кучлироқ кураш олиб боришингизга тўғри келади.

- Фаолиятингизда кўплаб чиройли голларни ургандингиз. Буниси сиз учун қайси ўринни олади?

- Бу албатта чиройли гол бўлди. Бунга ўхшаган голларни яна кўпроқ уришга ҳаракат қиламан. Айтиб ўтишим керакки, бу энг яхшиларидан бири бўлди.

- Албаниядан кимлардан табрикларни қабул қилиб олдингиз?

- Барча – менинг оилам, дўстларим, ҳаммаси. Жамоамга янада кўплаб голлар уриш орқали мавсум охиригача худди шу тарзда ёрдам беришни хоҳлайман.

- Биринчи даврада ҳам “Пахтакор” дарвозасини ишғол қилгандингиз. Бу сафар ҳам шундай қилдингиз. Сиз учун қайси бири чиройлироқ?

- Менимча, иккаласи ҳам яхши голлар. Ҳар иккала вазиятда ҳам дарвозабон тўлиқ эътиборни жамлай олмаган ҳолат эди. Айнан ўша сонияларни топишга муваффақ бўлганман ва бу 90 дақиқа давомида ҳужумчилар қиладиган иш. Дарвозабоннинг мувозанатини кутиш, бундай ҳолатни баъзида топа оласиз, баъзида йўқ. Шу нарса футболнинг энг яхши спорт эканини таъминлаб беради.

- “Андижон” етакчиларга қарши очколарни тортиб оляпти. Бунинг сабабини нима билан боғлай оласиз?

- Менимча, бу ҳол жамоанинг босимсиз ўйнашидан келиб чиқмоқда. Биз мағлубиятдан қўрқмаймиз. Ҳар бир футболчи ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсатишга ҳаракат қилади. Чунки биз мавсумнинг биринчи қисми ҳақида унута олмаймиз. Кўплаб ўйинларда ғалаба қозондик, рақибларни мағлуб эта олдик. “Андижон” даги барча жамоадошларим лига жадвалининг биринчи ярмида бўлишни истаймиз. Мана шундай ўйинлар эса бизни ундан ҳам кўпроғига қодирлигимизни кўрсатиб беради.

- Эндиликда тўпурарлар орасида етакчилардан бирисиз. Мавсум якунида тўпурар бўлишингизга ишончингиз комилми?

- Мен бу ерга тўпурар бўлиш асосий мақсади билан келмаганман. Бу ерда жамоага ёрдам бериш учун ўйнаяпман ва шунга ҳаракат қиляпман. Ўзимга ҳам ёрдам бериш ниятидаман. Фаолиятимни янада ёрқин давом эттириш мақсадида “Андижон”даги фаолиятим яхши қадам бўлишидан умидворман. Агар мавсум якунида тўпурар бўладиган бўлсам, яна бир хурсанд бўлишга арзийдиган натижа ва бу ажойиб бўларди. Албатта, ҳар бир сонияда бунинг учун курашишга ҳаракат қиламан. Лекин шу билан бир қаторда Суперлигадаги бошқа топ ҳужумчиларни ҳам ҳурмат қиламан. Улар ҳам яхши мавсумни ўтказишяпти. Ўйлайманки, 5-6 нафар ҳужумчининг тўпурарликка курашиши лига учун ажойиб ҳолат.

Шуҳратбек Жўраев.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор"га супер гол урган Рубин Хебай билан суҳбат