АҚШ чемпионати плей-оффига йўлланмани қўлга кирита олмаган “Интер Майами” раҳбарияти Лионель Месси билан вақтинча хайрлашишга тайёрлигини билдирди.
Жамоа мусобақадаги иштирокини давом эттира олмаслиги туфайли Лионель Месси бир неча ой футболдан узоқ юришига тўғри келади. Бу унинг жисмоний тайёргарлигига салбий таъсир қилиши мумкин.
Шу боис, бир неча манбалар аргентиналик юлдуз қишда ижара асосида “Барселона”га ўтишини таъкидламоқда. Бундан ташқари, Саудия Арабистони клублари ҳам Мессини вақтинчалик ўйнатиш учун катта харажат қилишга тайёрлигини билдирмоқда.
Sport нашрининг ёзишича, “Интер Майами” раҳбарияти агар Лионель Мессининг ўзи ижара асосида бошқа клубда ўйнаш истагини билдирса, аргентиналик юлдуз билан вақтинча хайрлашишга тайёрлигини маълум қилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг