Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Карл Фремптон оғир вазн тоифасида собиқ чемпион Энтони Жошуа (26-3,23 КО) ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен қайсидир маънода Жошуага ачинаман, гарчи у Олимпия чемпиони ва мултимиллионер эканлигини ҳисобга олсак, унга ачинмаслигим керак. У жуда кўп танқидларга учрайди ва менимча, у икки услуб ўртасида қолиб кетган ва жангларда қайси бирини ишлатишни билмайди. Агар Энтони аввалгидек шижоатда бўлса ,мен нега у муваффақиятли жанг қила олмаётганига тушунмаяпман.
Агар, Жошуа Уайлдердек рақибни мағлуб этмоқчи бўлса, менимча, у бироз кўпроқ эски АЖошуага ўхшаб, буни амалга оширишга ҳаракат қилиши керак. Менимча, агар Жошуа масофани сақлаб бос тушадиган бўлса, у нокаутга тушиши мумкин”, - деди Фремптон DAZN нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа Александр Усик (21-0,14 КО) билан жангда ўз чемпионлик камарларини бой бериб қўйганди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг