17:25 / 13.10.2023
246

Ҳабиб Нурмагомедов ПСЖда ишлайдиган бўляпти

Ҳабиб Нурмагомедов ПСЖда ишлайдиган бўляпти

Ўз даврида UFC енгилмас чемпиони бўлган Ҳабиб Нурмагомедов “Пари Сен-Жермен” клубининг ММА лойиҳаси раҳбари этиб тайинланиши кутиляпти.

Le Parisien нашрининг хабар беришича, ПСЖ айни пайтла футбол ва гандбол жамоаларига эга. Парижликлар энди спортдаги фаолият турларини кенгайтирмоқчи. ПСЖ аралаш жанг санъатлари билан шуғулланадиган ММА тизимини жорий қилади. Ҳозирча, ушбу лойиғани ПСЖнинг дзюдо йўналишига масъул бўлган Жамил Бурас ўрганиб чиқяпти.

Манбаларнинг таъкидлашича, Ҳабиб Нурмагомедовнинг лойиҳага жалб этилиши клуб президенти Нассер Ал-Хелаифийнинг ташаббуси бўлиши мумкин. Чунги  собиқ спортчи қатарлик амалдор билан тўғридан тўғри алоқада.

Ҳабиб Нурмагомедов профессионал фаолиятини 2020 йилнинг октябрида якунлаган. Машҳур спортчи жами 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб чиққан.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб Нурмагомедов ПСЖда ишлайдиган бўляпти