date

Энди Руис Деонтей Уайлдер билан жанг учун қанча гонорар сўрамоқда?

Энди Руис Деонтей Уайлдер билан жанг учун қанча гонорар сўрамоқда?

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энди Руис (35-2,22 КО) Деонтей Уайлдер (43-2-1,42 КО) билан жанг қилишни жуда хоҳламоқда. Ҳатто у билан тушида ҳам жанг қилган.

“Деонтей, кел, юзма-юз гаплашайлик. Сенда менинг рақамим бор, менда эса сеники. Қўнғироқ қилиб шу ишни амалга оширайлик. Агар у мен билан жанг қилишни осон деб ҳисобласа, мен сўраган 25 миллион долларни беринг.

Мен Уайлдерни мағлуб этишни орзу қилардим. Ҳатто туш ҳам кўрдим, унда қўлим кўтарилди. У билан анчадан бери жанг қилишга ҳаракат қилардим. Мен уни нокаутга учратаман”, - дея Руиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Boxing Scene”.

Эслатиб ўтамиз, Энди Руис сўнгги жангини Луис Ортисга (33-3, 28 КО) қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Энди Руис Деонтей Уайлдер билан жанг учун қанча гонорар сўрамоқда?