ЦСКА футболчиси Иван Обляков жамоадоши Аббосбек Файзуллаев жамоа машғулотига 30 кг ош олиб келганини айтди.
"Яқинда қизиқарли ҳолат бўлди. Машғулот қилаётганимизда у қаердандир ош буюртма қилди. Катта қозонда ош олиб келишди. Тушлигимиз жуда мазали бўлди", - деди Обляков.
20 ёшли Файзуллаев 2023 йил ёзида "Пахтакор"дан ЦСКАга ўтганди. У ушбу мавсумда 15 ўйинда 3 гол ва 2 ассист қайд этди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар