Туркиянинг "Фенербахче" клуби Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан Осиё чемпионлигини қўлга киритган, ҳозирда Москванинг ЦСКА жамоасида тўп тепаётган Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Туркиянинг "Sporx.com" нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб бош мураббийи Исмоил Карталнинг шахсан ўзи истеъдодли футболчимизни жамоасида кўришни истамоқда. Молиявий маълумотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Аббосбек жорий мавсум ЦСКА сафида РПЛнинг 6 ўйинида 1 та гол ва 1 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар