date
views 316

Футзал. Осиё Кубоги-2024 иштирокчилари маълум бўлди

Футзал. Осиё Кубоги-2024 иштирокчилари маълум бўлди

Футзал бўйича 2024 йилги Осиё Кубогида қатнашадиган 16 терма жамоа номи аниқланди.

Таиланд мезбонлик қиладиган турнирда саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган қуйидаги мамлакатлар иштирок этади:

Таиланд, Хитой, Афғонистон, Саудия Арабистони, Эрон, Қирғиз Республикаси, Вьетнам, Корея Республикаси, Мьянма, Тожикистон, Кувайт, Баҳрайн, Ироқ, Ўзбекистон, Япония, Австралия.

Гуруҳ босқичига 14 декабрь куни қуръа ташланди. Жамоалар 4 та саватчага бўлинган:

1-саватча: Таиланд (мезбон), Япония, Эрон, Ўзбекистон;

2-саватча: Тожикистон, Вьетнам, Кувайт, Саудия Арабистони;

3-саватча: Ироқ, Баҳрайн, Корея Республикаси, Мьянма;

4-саватча: Қирғиз Республикаси, Афғонистон, Австралия, Хитой.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади. Мазкур мусобақанинг энг яхши тўрт мамлакати ҳам ушбу турнирга йўлланмани қўлга киритади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футзал. Осиё Кубоги-2024 иштирокчилари маълум бўлди