20:12 / 14.10.2023
810

Европада Ўзбекистон ўйинига эътибор қаратишди

Европада Ўзбекистон ўйинига эътибор қаратишди

Сречко Катанец бош мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро танаффусдан фойдаланиб, Хитойда ўқув-машғулот йиғинлари ва ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда.

Бу гал мураббийлар штаби терма жамоамизнинг энг машҳур юлдузи, сардори ва тўпурари Элдор Шомуродовни йиғинга жалб қилгани йўқ. Италиядаги легионеримиз формасини тиклаб олиш учун терма жамоа раҳбариятидан рухсат олгани ҳақида маълум қилинди. Шунга қарамай, мамлакатимиз бош жамоасида легионерлар кам эмас.

Сречко Катанец терма жамоанинг навбатдаги хорижий йиғинига Россия Премьер-лигасидан Рустам Ашурматов ва Аббосбек Файзуллаев, Грециядан Жалолиддин Машарипов, Таиланддан Игорь Сергеев, Туркия Суперлигасидан Отабек Шукуров ва Ҳусниддин Алиқулов, Бирлашган Араб Амирликларидан Абдулла Абдуллаев ва Азиз Ғаниев, Франциядан Абдуқодир Ҳусанов, Қозоғистондан Бобур Абдухолиқовни жалб қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки ўртоқлик ўйинида Вьетнам вакиллари билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Бу учрашувга Франция матбуоти ҳам эътибор қаратди. Бунинг сабаби аниқ – ўйинда Франция вице-чемпиони “Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг майдонга тушгани бўлди.

- Мавсум бошидан бери “Ланс” таркибида иккита ёрқин ўйин ўтказган Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Вьетнамга қарши ўтказилган учрашувида бошланғич таркибга киритилмади. Бироқ бу ҳолат унинг ўйин амалиётига эга бўлишига таъсир қилмади.

Абдуқодир беллашувнинг 58-дақиқасида Рустам Ашурматов ўрнига майдонга тушди, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқуловнинг голлари эвазига Ўзбекистоннинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасида иштирок этди. Ҳусанов “Ланс”га қайтишдан олдин Хитой терма жамоаси билан бўладиган ўйинда қатнашади. Бу ҳам халқаро ўртоқлик учрашуви бўлади, - деб ёзди le11hdf.fr сайти.

Умуман олганда, “Ланс” таркибидан 12 та футболчи ўнта мамлакат терма жамоаларига жалб этилди.

“Ланс” клубининг расмий сайти халқаро учрашувларга жалб этилган ўйинчилар иштироки ҳақида қуйидаги маълумотларни келтирди.

Салис Абдул Самед – Гана терма жамоаси сафида Мексика ва АҚШ футболчиларига қарши ўртоқлик ўйинига жалб қилинган.

Кевин Дансо – Австрия терма жамоаси сафида “Евро-2024” саралаш учрашувида Бельгияга қарши 66 дақиқа ўйнади. Ҳисоб 2:3.

Пшемислав Франковски – Польша миллий терма жамоаси сафида Фарер оролларига қарши тўлиқ ўйнаб, битта голли пас узатди – 2:0.

Морган Гилавоги – Гвинея терма жамоаси сафида Габонга қарши ўртоқлик учрашувида ягона гол муаллифи бўлди – 1:0.

Дейвер Мачадо – Колумбия терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Уругвай билан бўлган ўйинида заҳирада қолди – 2:2.

Факундо Медина – Аргентина терма жамоасининг Парагвайга қарши расмий учрашуви қайдномасига киритилмади 1:0.

Нампалис Менди – Сенегал терма жамоасининг Камерунга қарши ўртоқлик ўйинига чақиртирилган.

Брис Самба – Франция  терма жамоасининг Нидерландия билан бўлган ўйинида заҳирада қолди. Франция терма жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучиб, “Евро-2024” финал босқичига чиқди.

Абдуқодир Ҳусанов – Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Вьетнамга қарши ўртоқлик учрашувининг 58-дақиқасида майдонга тушди – 2:0.

Аянда Сишуба – Бельгия U19 жамоасининг францияликлар билан ўртоқлик учрашувида кўриниш бермади – 2:2.

Фоде Силья – Франция U18 жамоасининг Швейцария билан беллашувида олти дақиқа ўйнади.

Элье Вахи – Франция U21 таркибида Босния ва Герцеговина терма жамоасига қарши 77 дақиқа ўйнади – 2:1.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европада Ўзбекистон ўйинига эътибор қаратишди