“Ан-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду расмий учрашувларда энг кўп тўп киритган футболчи ҳисобланади. Яқинда 38 ёшли форвард тўпурарлик борасидаги режалари билан ўртоқлашди.
- Биз “Порту” президенти Пинто да Кошта билан гаплашиб қолдик ва у менга голларим сонини 1000 тага етказишга уриниб кўришимни таклиф қилди.
Минглик довонга етгунимча, аввал 900 та гол уришим керак. 900 та гол ура олишимга аминман, лекин тўпларни мингтага етказиш учун анча тўсиқларни енгиб ўтишга тўғри келади.
Ҳаётим ва фаолиятимда шундай воқеалар рўй бердики, қисқа муддатли режаларга асосан иш кўришимга тўғри келяпти. Ҳозирча, танам юкламаларни яхши кўтаряпти ва мен клуб ва терма жамоа учун ўйнаб, гол уришда давом этяпман, - деди Криштиану Роналду.
Роналду клублар миқёсида жами 979 та учрашув ўтказиб, 726 та гол урган ва 231 та ассист қайд этган.
Португалия терма жамоасида тажрибали ҳужумчи 202 маротаба майдонга тушиб, 125 та гол ва 44 та ассист муаллифи бўлди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг