Ўзбекистон U23 ҳамда Миср U23 ўртасидаги ўртоқлик баҳсидан (1:2) сўнг мисрликлар устози Рожерио Микале матбуот анжуманида иштирок этди.
Рожерио Микале: "Бугунги баҳс курашларга бой бўлди. Жамоам ўйинидан мамнунман. Рақиб яхши ҳаракат қилди. Бироқ Миср ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилди."
Билол Мазҳер: "Мураббий ҳаммасини айтиб ўтди, бизда яхши имкониятлар бўлди. Рақибимизда ҳам вазиятлар юзага келди, аммо имкониятлардан биз кўпроқ фойдалана олдик. Қизил карточка ўйинга таъсир қилди. Шундан сўнг янада яхши ўйнаб, ўзимиз учун керак бўлган натижани қўлга киритдик".
- Ўзбекистон U23 терма жамоасининг кучли ва кучсиз томонларини айтиб бера оласизми?
- Ўзбекистон тезкор жамоа, қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилади, баҳсни назорат қилиб ўйнайди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши. Ҳар бир жамоада камчиликлар бор, аммо улар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Яхши ўйин намойиш қилдик деб ўйлайман.
- Ушбу баҳсда ишлаган ҳакамга икки жамоа устозлари ҳам эътироз билдиришди. Унга беш баллик тизимда неча баҳо берган бўлардингиз?
- Ҳакамлик ҳақида гапиришни ёмон кўраман. Тўғри, Ўзбекистон олган қизил карточка уларнинг ўйинига таъсир қилди. Аммо ҳакамлар ҳам одам, улар ҳам хато қилади.
- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Олимпиадада тўқнаш келишни хоҳлаган бўлармидингиз?
- Шундай бўлишига умид қиламан. Биз Ўзбекистон терма жамоасига ишонамиз.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг