Муҳаммад Салоҳнинг шахсий қўриқчиси Карим Абду ўз ишининг нозик томонларини тушунтириб берди.
"Умуман олганда, биз совғаларни қабул қилмаймиз, лекин баъзида уларни одамлардан олишга мажбур бўламан, шунда нарсаларни албатта сканерлашим керак. Ҳеч қачон ичида нима борлигини билмайсиз. Бу унда қандайдир кассаллик чақириши ёки ўлдириши мумкин, сиз аниқ билолмайсиз.
У арвоҳдек юради, кўриш қийин. Бир куни у масжидга намоз ўқишга борди. Унинг қаерда яшашини ҳеч ким билмасди, бироқ қайтиб кетаётганда кимдир уни кузатиб, WhatsApp гуруҳига: "Муҳаммад Салоҳ фалон манзилда яшайди" деб хабар қолдирган. Беш дақиқа ичида унинг уйига 20 мингга яқин одам етиб келган.
Одамлар ўз тилакларини қоғозга ёзиб, унга беришади, чунки улар у барча муаммоларини ҳал қилади деб ўйлашади. У беморларни даволаш учун миллионлаб пул тўлаган, шаҳарга тез ёрдам машиналари сотиб олади, кимнидир тўй харажатларини кўтаради, кимнидир жарроҳлик амалиёти учун пул сарфлайди ва муҳтожларга ёрдам беради", - деди Абду.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан буён "Ливерпуль" сафида тўп тепиб келмоқда. У мерсисайдликлар сафида 315 та ўйин ўтказиб, 192 та гол ва 83 та голли узатмани амалга оширган.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг