Фото: championat.asia
Кеча Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи босқичида иштирокчилари аниқ бўлди. Унга кўра финалда мусобақа кубоги учун "Насаф" ва ОКМК клублари беллашади. Мазкур учрашув 12 ноябрь куни Қарши шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳида ўтказилади.
"Аждарлар" ўйинда расмий мезбон сифатида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ўз тарихида 9-марта, шу билан бирга, кетма-кет 3-марта финал йўлланмасини қўлга киритди.
ОКМК эса ўз тарихида 4-марта ҳал қилувчи босқичга етиб келди. Олмалиқликлар сўнгги бор 3 йил муқаддам финалда иштирок этганди.
Ярим финалда ютқазган "Навбаҳор" ўтган йил шу босқичда пенальтилар сериясида "Сўғдиёна"ни мағлуб этганди, жорий йил айнан "лоторея"да имкониятни бой берди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг