20:30 / 22.10.2023
182

Миржалол Қосимов: "ОЧЛни яхши бошлай олмадик. Энди ғалаба қозониш керак"

Миржалол Қосимов: "ОЧЛни яхши бошлай олмадик. Энди ғалаба қозониш керак"

ОЧЛнинг 3-тури доирасида "Сепахон"га қарши ўйиндан олдин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдирди.

- Ғалабани кутяпмиз. Мусобақани яхши бошлай олмадик. Сафарда мағлубият қабул қилиб олганимиздан кейин ўз майдонимизда хатоларимиз сабабли Ироқ жамоасига мағлуб бўлдик. Ҳали курашамиз, имкониятларимиз бор. Шу сабабли ҳар бир имкон учун курашамиз ва эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Бундан кейин имкониятлар пасайиб кетади.

Анзур Исмоилов: - Ғалаба учун майдонга тушамиз. Бизга 3 очко жуда муҳим. Икки ўйинда ютқаздик, энди очко олиш керак. Осон ўйин бўлмайди. Эрон жамоаларини биламиз, улар доимо кучли, жангчи бўлиб келишган. Аммо биз нима бўлса-да, ғалаба учун ўйнаймиз.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "ОЧЛни яхши бошлай олмадик. Энди ғалаба қозониш керак"