ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Шаржа" - "Насаф" учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳозирги вақтда кейинги босқичга чиқиш учун икки жамоанинг ҳам очколари етарли эмас. Шунинг учун эртага майдонда натижа учун жанг бўлади. Ўйлайманки, етарли даражада тайёргарлик кўрдик. Майдонда ижобий натижа учун тўп тепамиз.
Азиз Амонов:- Ўйинга максимал тайёргарлик кўрдик. Эртага қўлимиздан келган бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Биздан меҳнат. Қолгани Худодан.
- "Шаржа" ва "Ал Садд" ўхшаш жамоаларми?
- "Шаржа"нинг таркиби бошқачароқ. Бу жамоанинг яхши тарафлари ва таркибида кучли футболчилари кўп. Албатта, биз учун осон бўлмайди. Рақибимиз жиддий. Майдонда 90 дақиқа эътиборни йўқотмаслик керак бўлади. "Шаржа" гуруҳдаги энг яхши жамоалардан бири.
Старт яхши бўлди. Лекин финиш ҳам яхши бўлиши керак. Шу боис эртага фақат ижобий натижа учун ўйнаймиз. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган. Гуруҳда кураш охиригача давом этади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг