date

Ёзнинг энг шов-шувли трансферларидан бири амалга ошди. Игуаин «Ювентус»да

Ёзнинг энг шов-шувли трансферларидан бири амалга ошди. Игуаин «Ювентус»да

Ёзги трансферларда энг кўп шов-шувларга сабаб бўлган Гонсало Игуаин фаолиятини Туринда давом эттиради.

«Наполи» жамоасининг расмий твиттери ўз ҳужумчисини «Ювентус»га трансфер қилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бироз муддат ўтиб туринликлар жамоаси твиттери ҳам шу ҳақида маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Неаполитанликлар клуби туринликлар 28 ёшли бу аргентиналик ҳужумчи учун 90 миллион евро тўлашини маълум қилган. Шу тариқа, у Бэйл (101,4 млн евро) ва Роналдудан (94 млн евро) кейинги дунёнинг энг қимматбаҳо учинчи футболчисига айланди.

Бундан олдинги хабарларда ушбу маблағ кейинги 2 йил давомида 2та транш орқали тўланиши айтилганди.

Футболчи туринликлар билан 2021 йилгача шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши миқдори 7,5 миллион фунтни ташкил қилади.

Игуаин «Наполи»га 2013 йили «Реал» сафидан 37 миллион евро эвазига ўтганди. У А Сериянинг ўтган мавсумида 36 гол урди ва чемпионат тўпурари бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ёзнинг энг шов-шувли трансферларидан бири амалга ошди. Игуаин «Ювентус»да