20:40 / 28.10.2023
176

Миржалол Қосимов: "Ўзимизга яраша муаммоларимиз бор"

Миржалол Қосимов: "Ўзимизга яраша муаммоларимиз бор"

"Андижон" ҳамда ОКМК ўртасидаги Суперлиганинг 23-тур ўйинидан (0:1) сўнг меҳмон жамоа устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Миржалол Қосимов: "Керакли натижага эришиш осон бўлмади. "Андижон"ни яхши ўрганган эдик. Рақиб ҳаводаги курашларда яхши ўйнашини ҳисобга олгандик. Андижонликлар "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарши баҳсларда айнан ҳаволатиб узатилган тўплардан сўнг гол уришганди. Тайёрланганлигимиз фойда берди, асосийси уч очкога эришдик".

- "Андижон" лига етакчиларига қарши баҳсларнинг охирида гол уриб, уларга муаммо туғдирган эди. Сиз баҳс охирида нималарни ҳис қилдингиз?

- Мен йигитларимга ишондим, ҳаммасига тайёр эдик. Тўғри, етакчиларга қарши баҳсларнинг охирида голлар уриб кетганди, бу биз учун қўшимча мотивация бўлди. Ўйин курашларга бой бўлди.

- ОЧЛдаги мағлубиятдан сўнг ОКМКни "Андижон"га қарши баҳсга тайёрлаш қийин бўлмадими?

- Қийин. Ўзимизга яраша муаммоларимиз бор. Жароҳатланганлар жуда кўп. Адашмасам 10га яқин. Бу ҳам бир тажриба деб ўйлайман. Бу синовлардан ўтиб оламиз. Мени қийнаётган жиҳат жароҳатлар.

- Журналистлар учун ҳар бир детал жуда қизиқ. Ғалабадан сўнг кўплаб мураббийлар хурсанд ҳолда анжуманга келади, сизда эса ундай бўлмади.

- Рақсга тушиб киришим керакмиди, ғалабани кийиниш хонасида нишонладик. Натижадан хурсандман. Футболга кеча келганимиз йўқ. Энди навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: "Ўзимизга яраша муаммоларимиз бор"