Ла Лига 11-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 1:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Беллашувдан сўнг мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти ўз фикрларини билдирди.
"Асосий омил таймлардаги кайфиятнинг ўзгаргани бўлди. Биринчи бўлимда биз секин, эринчоқлик билан ўйнагандек туюлдик, тажовузкорлик йўқ эди. Иккинчисида эса бунинг акси бўлди.
Ҳа, баъзида ўзингиз хоҳлагандек ҳаракат қила олмаслигингиз мумкин. Бу бўлиб турадиган жараён. Яхши ҳамки иккинчи тайм бошқача ўтди ва биз ғалабани қўлга киритдик.
Лука Модрич учрашув динамикасини ўзгартириб юборди. У тушгач, майдонда кўпроқ тўпни назорат қила бошладик.
Ҳали мавсум тугагани йўқ. "Барселона" ажойиб тарзда шаклланишда давом этмоқда. Улар охиригача курашишади ва шунинг учун ҳам улар "Барселона", - деди италиялик мутахассис.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг