“Бунёдкор” ўз майдонида “Нефтчи”га қарши учрашувда 2:1 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди. Беллашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин бир қатор саволларга жавоб қайтарди.
- Жуда қийин ўйин бўлди. Кўплаб курашларга ва эмоцияларга бой ўйин кечди. “Бунёдкор” мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Фидокорона ўйини учун жамоани ҳам табриклайман. “Нефтчи” тажрибали жамоа. Яхши мураббий, яхши футболчилар мавжуд. Йигитлар машғулотлар орқали бу ўйинга яхши тайёргарлик кўришди. Яна бир бор ҳаммани ғалаба билан табриклайман.
- Ўйин шундай ҳиссиётларга бой ўтишини тахмин қилганмидингиз?
- Ҳа, мавсум охиридаги ўйинлар шундай ўтмоқда. Олдин ҳам шундай бўлди. 9-дақиқадаёқ 10 киши қолгандик. Ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш мақсадимиз.
- “Нефтчи” чемпионлик учун курашаётган клублардан бири. “Бунёдкор”нинг асосий мақсади қандай эди?
- 1 декабрь охирги тур ўйини. Шундан кейин ҳисоблаймиз. Жамоани мавсум бошланганидан кейин қабул қилиб олдим. 8 та ўзгаришлар қилдик, йигитларни машғулотларда мослашиш жараёни осон кечмади. Ҳаракат қилишяпти, аммо натижалар ҳали барқарор эмас. Лекин ўйин сифати ўзгаряпти. Раҳбарият мавсум бошида бўлганда вазифа қўйиши мумкин эди, мавсум ўртасида қабул қилдик, мақсад ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш. Раҳбарият билан бу борада гаплашиб олдик. Албатта, зўр натижа қилишни ҳамма хоҳлайди. Бироқ раҳбарият вазиятни тушуниб турибди.
- Султонов заҳирадан майдонга тушиб муҳим голни урди. Бундай ёш ўйинчининг гол уриб фойда келтириши қанчалик муҳим?
- Ҳар қандай футболчи гол киритиши муҳим. У хоҳ ёш бўладими, бошқами. У заҳирадан қўшилиб гол ураётгани биринчи марта эмас. Султонов яхши, сифатли ўйинчи. Тўғри, унда бошқаларга нисбатан тажриба камроқ. Чунки катта футболга бўлган қарашларини энди шакллантириб бормоқда. Яхши ўйин кўрсатмоқда.
- Кўрдикки, “Бунёдкор” 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнади. Қанот футболчиси Таира марказий ҳимояда ўйнади. Бунга сабаб нима?
- Ҳа, биз бу схема бўйича тайёргарлик кўргандик. Футболчилар ҳолатидан келиб чиқиб вазифа шундай бўлганди. Ҳар бир футболчининг ҳолатини билиб 11 нафар дарбозабон ва бошқаларни аниқлаб майдонга туширамиз. Бизда чизиқлар бўйича бир хилда футболчилар мавжуд. Шунга қараб жойлаштирамиз, футболчиларни.
- Бунёдкор”да яхши футболчилар бор. Аммо барқарорлик етишмаяпти. Бу борада нима деган бўлардингиз?
- Мавсум ўртасида ҳаммасини жойига қўйиш қийин, ўзгаришлар қиляпмиз. Мен олдин ёмон демаган бўлардим. Аввал ҳам очко жамғариб келган жамоа. Биз бошқача футбол қўрсатмоқчимиз. Ҳозир ушбу жараёндамиз, бу оддий жараён эмас. Барқарорлик, ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Ҳар бир машғулотларда ва шундай ўйинларда йигитлар маҳоратларини қўшиб боришмоқда.
- Ҳакамлар борасида фикрингиз қандай?
- Мен бир неча бор таъкидлаб ўтганман, ҳеч қачон ҳакамлар ишини муҳокама қилмайман. Уларни бошлиқлари бор, таҳлил қиладиган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг