Бундеслига 9-туридан ўрин олган "Бавария" - "Дармштадт 98" баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари йирик 8:0 ҳисобида зафар қучди. Қизиқарлиси, мюнхенликлар футболчиси Киммих 4-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Шу тариқа, Тухель шогирдлари очколари сонини 23 тага етказиб олиб, жадвалда пешқадамга айланиб олди.
Бавария – Дармштадт 8:0 (0:0, 8:0)
Голлар: 1:0 – 51 Кейн, 2:0 – 56 Сане, 3:0 – 60 Мусиала, 4:0 – 64 Сане, 5:0 – 69 Кейн, 6:0 – 71 Мюллер, 7:0 – 76 Мусиала, 8:0 – 88 Кейн.
Бавария – Нойер, Мазравий, де Лигт (Павлович, 77), Ким Мин Жэ, Дэвис (Крэтциг, 66), Киммих, Лаймер (Тел, 77), Коман (Мюллер, 65), Сане, Мусиала (Шупо-Мотинг, 77), Кейн.
Дармштадт – Шуэн, Бадер, Кларер (Ишервуд, 72), Маглица, Гясула, Нюрнбергер, Кемпе (Карич, 62), Шнелльхардт (Ҳонзак, 46), Мелем (Франич, 62), Скарке, Пфайффер (Циммерманн, 45).
Огоҳлантиришлар: де Лигт (38), Бадер (49), Нюрнбергер (69).
Четлатишлар: Киммиҳ (4), Гясула (21), Маглица (41).
350 кунлик танаффусдан кейин Мануэл Нойер «Бавария» дарвозасига қайтди ва иккинчи бундеслигадан чиқиб келган жамоага қарши ўйинда шериклари унга том маънода муаммо яратишди. 4-дақиқадаёқ Киммиҳ ўз жамоаси жарима майдони яқинида тўпни йўқотгач яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган рақибни газонга қулатиб, қизил карточка олди. Бу ажабланарли, аммо шу йилача баварияликларнинг ушбу етакчиси ҳеч қачон майдондан четлатилмаганди, февралдан буён эса унга икки бор қизил карточка кўрсатилди.
Кўп ўтмай Томас Тухел ҳам огоҳлантирилди, у жаҳлини тия олмасдан майдонга чопиб чиқди ва ҳакам уни футболчиси ортидан кийим алмаштириш хонасига юбориши ҳам мумкин эди. Аммо, умуман олганда, ҳакам ўйинни ёмон бошқармади. Ҳа, арбитр VAR тавсиясидан кейин вазиятни кўриб чиқиб Лаймер томонидан ишланган пеналтини бекор қилди, австриялик футболчини жарима майдонига кирмасидан олдин йиқитишганди. Бу вазиятда «Дармштадт» футболчиларидан бири майдондан четлатилди, 41-дақиқага келиб эса меҳмонлар тўққиз киши бўлиб қолишди.
Улар танаффусгача чидаб беришди, аммо кейин баварларнинг классик экзекуцияси бошланди. Бундай натижада тафсилотларни келтириш ортиқча, лекин бир бўлимда саккиз гол урилиши — ҳатто «10 га 9» форматида ҳам — уникал ҳодисадир. «Бавария»да бунақаси ҳеч қачон кузатилмаган. Бундан ташқари, бундеслигада ҳеч ким тўққизинчи турга келиб 34 гол уриб улгурмаганди. Кейн ҳам тарихий кўрсаткич қайд этди. Унинг мавсум стартида тўққиз ўйиндаги 12 аниқ зарбаси — Германия чемпионатидаги рекорд кўрсаткич, қолаверса шанба куни Ҳарри голларидан бирини майдон марказидан туриб урди. У жамоа сафида барча турнирлар доирасидаги 13 ўйинда 14 гол урган ва 7 голга узатма берган.
Лерой Сане ҳам ажойиб статистика қайд этмоқда: Бундеслиганинг тўққиз ўйинида саккиз гол. У Кейн билан тўпурарлар учлигини тўлдирган, олдинда фақат «Штутгарт» супертўпурари Серу Гирасси (14 гол).
Мюллерга эса ўз номини тарихга муҳрлаб қўйиш учун битта аниқ зарба етарли бўлди ва у энди қаторасига 15 мавсум давомида камида биттадан гол урган илк баварияликдир.
Гирассисиз ўйнаб, ўз уйида «Ҳоффенҳайм»га ютқазган «Штутгарт»нинг қоқилишидан фойдаланган баварияликлар биринчи ўринга кўтарилди ва камида «Байер»нинг якшанба кунги ўйини якунланганича шу ўринда қолади. Кейинги ҳафтада эса Дортмундга қарши немис классикаси бўлиб ўтади. У ерда — Киммиҳнинг дисквалификацияси ва Горецканинг жароҳати ҳам инобатга олинса — ўйнаш осон бўлмайди.
«РБ Лейпциг» – «Кёлн» 6:0 (4:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 15, пеналти Вернер, 2:0 – 40 Опенда, 3:0 – 43 Раум, 4:0 – 45 Опенда, 5:0 – 88 Шешко, 6:0 – 90 Баумгартнер.
«РБ Лейпциг» – Бласвиҳ, Ҳенриҳс, Клостерманн, Лукеба, Симакан, Раум (Ленц, 75), Шлагер, Айдара, Симонс (Олмо, 63; Карвалю, 70), Вернер (Баумгартнер, 63), Опенда (Шешко, 75).
«Кёлн» – Швэбе, Карстенсен, Шабо (Килиан, 46), Ҳюберс, Пакярада, Кайнц (Ҳусейнбашич, 70), Любичич, Майна (Алиду, 46), Мартел, Зелке (Ут, 77), Валдшмидт (Олесен, 70).
Огоҳлантиришлар: Симакан (19), Шабо (29), Розе (35), Олесен (72), Клостерманн (79), Баумгарт (82), Килиан (85).
Четлатиш: Олесен (80).
«Лейпциг»да ҳам бу турда муаммо бўлмади, жамоа тўпланган очколар сони бўйича Дортмунднинг «Боруссия» клубига етиб олди. «Бавария»дан фарқли ўлароқ, «ҳўкизлар» жамоаси барча масалани танаффусга қадар ҳал қилиб қўйишди, 40-дақиқадан кейинги оралиқда уч гол урилди. Йирик ҳисобни шу ҳафта сафга қайтган Вернер бошлаб берди, у ҳозирда Марко Розе жамоасида асосий ҳужумчи бўлмаса ҳам, «Лейпциг» тарихидаги энг яхши тўпурар. Айни вақтда жамоада асосий бўлган Опенда шу куни икки гол урди ва голлари сонини 8 тага етказди. Белгиялик футболчи жамоанинг бу мавсумдаги рекордига катта ҳисса қўшмоқда. Жамоа шу вақтгача тўққиз турда ҳеч қчон йигирматадан ортиқ гол урмаганди, бу мавсумда эса 25 гол уриб улгурди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг