
Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган Ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўраётган «Барселона» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ўзининг каталонияликлар клубидаги ўрни ҳақида айтиб ўтди.
«Албатта, «Барселона» ўйини Месси билан боғланган. Ҳар бир жамоанинг етакчиси бўлади. Менга Месси учун ўйнаш уят эмас. Мен ўйиним бу дунёнинг энг яхши футболчисига боғлиқ бўлишидан пушаймон қилмайман. Менинг унга боғлиқлигим давом этишини истайман. Агар бунинг учун айбласалар, мен бундан фақат фахрланаман.
Ҳар бир жамоанинг муҳим футболчиси бўлади ва бизда бу Месси. Мен унга ишонаман. Мен дунёнинг энг зўр жамоаси билан шартномани янгилаганимдан жуда бахтиёрман. Бу ердаги ҳар бир футболчи мен каби ўзини бахтли ҳис қилади», деган Неймар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар